1922 йил, куз. Туркистоннинг барча минтақаларидан 250 дан ортиқ иқтидорли ёшлар замонавий илм-ҳунарларни ўзлаштириш мақсадида Москва, Санкт-Петербург, Боку шаҳарларига, Туркия ва Германия давлатларига йўл олдилар. Улар Ватанга Европа илм-фани, техникаси ютуқларини олиб келиб, Туркистоннинг қадимги мавқеини тиклаш учун қасамёд этган эдилар. Китоб мазкур сананинг 100 йиллигига бағишланади.
Китобда жадид тараққийпарварларининг "Кўмак", "Нашри маориф" ташкилотлари фаолияти ҳамда туркистонлик ёшларнинг чет элда таълим олиши тарихи, уларнинг ватандошларга ёзган хатлари ва ижод намуналарига ўрин берилган. Шунингдек, уларнинг шўро мамлакатига қайтгач, қисқа муддатли ҳаётлари ва маҳв этилиши билан боғлиқ аччиқ қисматлари қаламга олинган.